Қандай қилиб шахсий веб сайтга эга бўлиш мумкин?

Қандай қилиб шахсий веб сайтга эга бўлиш мумкин?

Сайт яратишни нимадан бошлаш лозим? Кимга мурожаат қилиш керак? Бундай саволлар кўп учраб туради. Шулардан келиб чиқиб, мақолада сайт яратиш усулларини кўрсатиб ўтаман.

1. Профессионалларга буюртма бериш. Энг оддий усул. Бу усулда сиз бирор веб студия ёки фрилансерга мурожаат қиласиз, сайтга қўйилдиган талабларни тўлиқ айтиб ўтасиз. Улар сизга талабларингиздан келиб чиқган ҳолда, нархини ва қанчада тайёр бўлишини айтишади. Агар рози бўлсангиз, пулининг бир қисмини (ёки ҳаммасини) тўлайсиз ва айтилган муддатни кутасиз, сизга тайёр сайт яратиб беришади. Келишувга қараб хостинг ва доменни ҳам улар олиб беришади.

Авфзалликлари (плюс):

— веб дастурлашга оид чуқур билимлар шарт эмас;

— сайт профессионаллар томонидан қилинганлиги учун, хатолар минимум ва ишлаши бир текисда бўлади;

— анча вақтингиз тежалади.

Камчилиги (минус):

— энг асосий камчилиги бу катта миқдордаги маблағдан воз кечишингиз керак бўлади (кимларгадир бу катта маблағ эмас албатта).

Шунинг учун бу усулдан ҳамма ҳам фойдаланавермайди.

2. Тайёр сайт сотиб олиш. Бу усул юқоридаги усулдан бироз фарқ қилади. Бунда сиз маълум тарихга эга, тайёр ишлаб турган сайтни сотиб оласиз. Сайт тарихи (фойдаланувчилар сони, сайт мавзуси) асосида нарх белгиланади.

Авфзалликлари (плюс):

— энг асосийси, сиз тайёр сайт сотиб оласиз, сайтнинг фойдаланувчилари ҳам мавжуд бўлади, ҳаттоки қидирув тизимларидан ҳам рўйхатдан ўтган ва индексланган бўлади. Балки маълум даражада фойда ҳам кўрилаётган бўлиши мумкин;

Камчилиги (минус):

— сиз учун керакли тайёр сайтни қидиришга вақт кетиб қолиши мумкин;

— сайтни юритиш учун маълум бир билимлар керак бўлади;

— сайтни сотиб олиш учун, пул керак бўлади;

— алданиб қолиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

3. Бепул CMS (Content management system)’лар орқали сайт яратиш. Бу усулда бирор CMS (wordpress, joomla, drupal) танлайсиз ва ўзингиз сайт яратасиз. Сайт яратишга кетадиган вақт унчалик кўп бўлмайди, шунга яраша сифат бўлади. Ҳозирги кунда бу энг оммабобидир. Тайёр шаблон орқали сайт яратасиз, сайт яратиш давомида муаммолар чиқиб қолса, интернетда уларни ечимини топишингиз мумкин бўлади.

Авфзалликлари (плюс):

— домен ва хостингдан бошқа нарсага ҳаражат қилмайсиз;

— кўп вақт талаб қилмайди;

— сайт яратиш содда, бу усулдан фойдаланиб ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам сайт ярата олади:

— ўзингиз истагандек сайт ярата оласиз, билимингиз асосида;

— ҳостинг сотиб олишда ҳам аниқ қанча миқдорда жой олиш кераклигини биласиз.

Камчилиги (минус):

— маълум бир билимлар (html, css) керак бўлади (камида асосий нарсаларни билиш талаб қилинади);

— ҳавфсизлик жиҳатидан анча паст (оқсамоқда), ҳар битта тема, плагин, ҳаттоки CMS’ларни янгилаб туриш керак (обнавления);

— маълум бир қолипдан чиқа олмайсиз (агар профессиoнал бўлсангиз, ҳеч қандай қолипда қолиб кетмайсиз).

4. Сайтни ўз қўлингиз билан яратиш (0 дан). Бу усул сизга максимал озодлик беради. Сизнинг сайтингиз сиз исталганча ишлаши ва исталган жойда ишлаши мумкин. Барча нарса сизнинг қўлингизда ва сизнинг бошқарувингизда. Одатда бу усул орқали сайтни бир неча киши яратади (дизайнер, дастурчи,…).

Авфзалликлари (плюс):

— сиз эркинсиз, ҳеч қандай қолип йўқ;

— агар ўзигиз яратсангиз маблағ сарфланмайди (хост ва домендан ташқари);

Камчилиги (минус):

— анча вақт талаб қилади;

— агар ўзингиз қилмоқчи бўлсангиз, веб дастурлаш, маълумотлар базаси, дизайнерлик, вёрсткаларга оид билимларга эга бўлишингиз керак;

— агар маълум бир иш учун одам ёлламоқчи бўлсангиз, ҳаражатга тушасиз.

5. Ўз конструкторига эга бепул хостинг орқали. Бепул хостинг топасиз, одатда ўз конструктори бўлади (narod.ru, ucoz.ru, setup.ru), ёққан шаблон танлайсиз ва таҳрирлайсиз, расм ва матнлар киритасиз, шу билан сайт тайёр бўлади.

Авфзалликлари (плюс):

— ягона авфзаллиги барчаси бепул.

Камчилиги (минус): (етарли даражада, фақат асосийларини ёзиб ўтаман):

— бепул хостингда имкониятлар чегараланган;

— асабингизга тегадиган реклама баннерлар;

— учинчи даражали домен (akmx.narod.ru);

— шаблонли дизайн сайт;

— агар асосий сайтга бирор нарса бўлса, сизнинг сайт ҳам ишламайди, ҳаттоки ўз контентларингизни ҳам ололмайсиз, ҳаммаси тугайди.

6. Ўз конструкторига эга пуллик хостинг орқали. Бу дегани хостинг сотиб оласиз ва сизга сайт яратиш учун бепул конструктор берилади. Бу хизматларни тақдим этадиган eskhosting.ru, hts.ru, hostland.ru сайтларни мисол қилиш мумкин. Шаблон асосида керакли сайтни яратаверасиз.

Камчилиги (минус):

— хостинг олиш учун маблағ керак бўлади;

— шаблонли сайт яратилади.

Авфзалликлари (плюс):

— сайт яратишга вақт сарфламайсиз;

— рекламали баннерлар мавжуд эмас;

— сайт ишлашида ҳеч қандай техник тўсиқлар мавжуд эмас.

Сайт яратишнинг асосий усуллари шулардан иборат, маъқулини танлаб ўз сайтингизни яратинг.

Манба: ITportal.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!