USB-модем тўпламларини Ucell махсус нархда – атиги 35 минг сўмдан сотмоқда!

Арзонлаштирилган тўпламлардан бирига уланиш Ucell офисларда ва дилерлик нуқталарида амалга оширилади. Тўпламга кирувчи модемнинг кафолат муддати харид қилинганидан бошлаб 30 кунни ташкил этади.

Энг бақувват – ўйинлар, дастурлаш ва веб-дизайнга мос ноутбуклар нархлари (2018 йил 15 январь)

Ушбу ноутбукларнинг барчасига бир йиллик кафолат муддати берилади. Тўловларни нақд пул воситасида, пластик карточка ёки онлайн тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имкони бор.

Дастурлаш, веб-дизайн ва ўйинларга мос ноутбуклар нархлари (2018 йил 11 январь)

Мазкур ноутбукларнинг барчасига бир йиллик кафолат муддати берилади. Тўловларни нақд пул воситасида, пластик карточка ёки онлайн тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имкони мавжуд.

CES 2018: Dell илғор ноутбук тақдим қилди

Лас-Вегасда давом этаётган халқаро электроника кўргазмасида таниқли Dell компанияси ўзининг ўйинлар учун аппарат таъминоти ишлаб чиқарувчи Alienware компанияси билан 15 дюймли XPS ноутбукини тақдим қилди.

Компьютердаги ўчирилмаётган файлни «мажбуран» ўчирамиз

Одатда бу каби ҳолларда уни ўчира олмаган Windows операцион тизими сизга икки хил жавобдан бирини беради. Қуйида шунақа вазиятларда файлни ўчириш йўлларини кўриб чиқамиз.

Acer смартфон қалинлигидаги қудратли ультрабукини тақдим этди

4G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи, 14 дюймлик сенсор экранли Acer Swift 7 – энг юпқа ноутбук бўлиб, 10 соатгача автоном ишлай олади.

Google янги – универсал операцион тизимни тақдим этди

Android ўрнига келувчи Fuchsia OS универсаллиги боис, уни нафақат смартфон, планшет ва ноутбуклар, балки ҳатто телевизорлар ва смарт-соатларга ҳам ўрнатиш мумкин бўлади.

Экрандаги видеони GIF форматида сақлаймиз

ScreenToGif дастури ёрдамида экрандаги ҳаракатларни ёки веб-камера орқали тасвирларни видео форматида ёзиб олиш, кейин эса уни GIF-сурат форматига конвертация қилиш мумкин.

Huawei MateBook D (2018) – MacBook’дан кўп томонлама яхши ультрабук тақдим этилди

Ультрабукка 8-авлод Intel Core i5-8250U процессори, 8 ГБлик тезкор хотира ва Nvidia MX150 график картаси ўрнатилган. 43,3 ваттлик батарея унинг ўртача куч билан 8,5 соатгача ишлашини таъминлаб беради.

Кўзга зарар етмаслиги учун экранни қандай созлаш керак?

Табиийки, экран олдида ўтирган кишига унинг нурлари таъсир этади. Биз эса шу таъсирни камайтириш, кўзларни толиқтириб қўймаслик учун экранни қандай созлашни кўриб чиқамиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш