15 июнгача Samsung смарт-телевизорларига чегирма: биттасидан тежалган пулга етти яримта iPhone SE олиш мумкин!

Жанубий кореялик техногигант Россиядаги расмий сайтида «Қора жума» – Black Friday акциясини эълон қилди. Қизиғи – у 6 июнда бошланган бўлиб, нақ ўн кун – 15 июнгача давом этади!

Nokia иккинчи смарт-телевизорининг тақдимотини расман эълон қилди

Янги смарт-телевизор корпусининг пастки қисмида JBL акустикаси жойлашади. LED-матрицанинг аниқлиги 4K форматида бўлади. Қурилма Android TV (Android 9 Pie) операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Ёшларбоп ва арзон Redmi Smart TV X series телевизорлари намойиш қилинди

Мазкур ақлли телевизорлар кенг полосали тўртта динамик ва алоҳида сабвуферга эга бўлиб, MEMC технологиясини ҳамда овоз ёрдамида бошқаришни қўллаб-қувватлайди.

Samsung смартфонлари, планшетлари ва телевизорларига чегирма, яна совғалари ҳам бор!

Акциялар доирасида айрим планшетлар, телевизор ва флагман смартфонларни қулай шартлар асосида олиш мумкин. Баъзи гаджетлар харидида телевизоргача бўлган совғалар қўйилган!

Realme иккита янги турдаги гаджетининг тақдимот кунини эълон қилди

25 май куни бу компания янги смартфони, повербанк ва буткул симсиз қулоқчин тақдим этаётгани маълум. Realme India ижрочи директори яна битта расмий постерни Twitter тармоғига чиқарди.

Ўзбекистонда тўлиқ инглиз тилли телеканал очилиши мумкин

Таъкидланишича, бугунги рақамли иқтисодиёт ва глобаллашув жараёни – ҳар қандай касб эгасидан соҳани ривожлантиришда чет эл тажрибасидан фойдаланиш учун инглиз тилини билишни талаб қилмоқда.

Samsung смартфонлари ва планшетларида бепул TV Plus сервиси пайдо бўлади

Компания ўзининг «ақлли» телевизорларида Samsung TV Plus сервисини ишга туширган. Турли йўналишлардаги юздан ошиқ телеканалларни ўз ичига олган бу бепул хизмат энди мобил қурилмаларга ҳам чиқади.

Redmi гигант телевизорининг одам иштирокисиз ишлаб чиқарилишини видеода кўрсатди

Redmi Max 98 автоматлаштирилган тизимда – роботлар ёрдамида терилади, уни ишлаб чиқариш ҳудуди эса оддий телевизорлар ишлаб чиқариладиган заводникидан нақ 10 бараварга катта ва анча мураккаб.

Қарши олинг: Huawei ўзининг энг қиммат маҳсулотини тақдим этяпти

Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, мазкур девайс корпуснинг ичидан чиқувчи 24 мегапикселлик олд камерага эга, имо-ишоралар билан ҳам бошқарилади, яна 14 та динамикдан иборат кучли акустик тизими мавжуд.

Қарши олинг: нақ 98 дюймли Redmi Max 98 гигант телевизори тақдим қилинди

Телевизорнинг юраги 12 нанометрли технологик жараёнда ишлаб чиқариладиган янги якка чипли тизимдир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш