Be Online: Telegram, WhatsApp ва Viber орқали чексиз мулоқот

Be Online: Telegram, WhatsApp  ва Viber орқали чексиз мулоқот

Йирик алоқа оператори Beeline Be Online янги акцияси ишга тушгани ҳақида эълон қилади. Энди Beeline тармоғига уланган ҳар бир янги абонент бир ой давомида Telegram, WhatsApp ва Viber орқали чексиз мулоқотга эга бўлади.

“Биз ҳар бир янги абонентни кўришдан мамнунмиз, шу боис айнан улар учун Be Online акциясини ишга туширдик, — воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. — Ишонаман, уяли алоқа оператори билан танишувни совғалар олиш билан бошлаш – жуда ёқимли, айниқса бундай ажойиб таклиф билан”.

Акция Status Online тариф режасида амал қилмайди. Акциянинг амал қилиш муддати 2016 йилнинг 1 апрелидан 30 июнига қадар. Батафсил маълумот www.beeline.uz сайтида ва Beeline Uzbekistan мобиль иловасида.