BIOS ҳақида бошланғич маълумотлар

BIOS ҳақида бошланғич маълумотлар

BIOS(Basic Input/Output System) — асосий киритиш-чиқариш тизими бўлиб, motherboard(материнская плата)’да алоҳида чип сифатида ишлайди. Бу чипнинг вазифаси компьютер ва операцион тизимни бир-бирига боғлашдан иборат. Ҳар сафар компьютер ёқилганда дастлаб BIOS ишлайди, компьютер ускуналари параметрларини текширади ва операцион тизим юкланувчи файлига(дастурига) ўз ишини беради(NTLDR, bootmgr).

Компьютер ёнгандаги ҳар хил ёзувлар ва товушнинг чиқиши, ROM(Read Only Memory) хотирада ёзилган BIOS’нинг иши.

BIOS қуйидаги вазифаларни бажаради:

— компьютерни фаоллаштириш, барча элементларини бошланғич ҳолатга келтириш;

— компьютер қурилмаларини дастлабки текширувини амалга оширади(POST-test);

— компьютер қурилма қисмини дастлабки созлаш ишларини амалга оширади;

— тизим ресурсларини тақсимлайди;

— PCI қурилмаларини рўйхатдан ўтказиш ва созлаш;

— операцион тизимни дастлабки юкланишини амалга оширади(bootmgr);

— қурилмаларни бир-бири билан мослашувини текширади;

— электр таъминотини бошқариш, компютерни ўчириш, ухлаш ҳолатига ўтказиш.

BIOS’ни тўғри созлаш, компьютер ишлашига таъсир кўрсатади, шунинг учун дастлаб шу дастурчани яхши ўрганиб олиш лозим. Ҳар хил турдаги motherboar’лар ҳар хил BIOS турларини ишлатишади, шунинг учун битта ягона қўлланма қилишнинг иложи йўқ, лекин асоси барибир бир хил. Процессорларнинг тури ривожланган сари, BIOS созлашлари ҳам қийинлашиб бормоқда. Бу эса, қўшимча қийинчиликлар туғдирмоқда.

BIOS дастурини асосан қуйидаги фирмалар ишлаб чиқишади:

American Megatrends (AMI);

Award Software;

Phoenix Technologies.

BIOS турига қараб, унинг кўриниши ҳам ўзгариб боради, унинг туридан ташқари бир неча версиялари ҳам мавжуд, бу версиялар ҳам янгиланиб бориши лозим.

Мақолаларда Award Software томонидан ишлаб чиқилган BIOS дастурларини мисол қилиб оламан, чунки энг оммалашган тури шу. Сал тушунарли бўлиши учун BIOS’нинг баъзи версияларини расмда кўрсатиб ўтаман.

bios_1

Award BIOS versii 4.51 PG

bios_2

AWARD BIOS versii 6,0

bios_3

AWARD + PHOENIX. биргаликда ишлашган, замонавий платаларда шунақа.

BIOS’ версияси ва ишлаб чиқган фирмасини Windows операцион тизим орқали қуйидагича кўриш мумкин:

Пуск -> Выполнить -> msinfo32
                               

Бундан ташқари, Everest, Sandra, siw каби утилиталар орқали ҳам компьютерингизга ўрнатилган BIOS ҳақида маълумот олишингиз мумкин бўлади.

Бу мақола BIOS ҳақида умумий малумот берди, кейинги мақолаларда батафсил кўриб чиқамиз.

Манба: ITportal.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!