Британияда 16 ёшли ўсмир Марказий Развердка Бошқармаси электрон почтасини бузиб кирган

Британияда 16 ёшли ўсмир Марказий Развердка Бошқармаси электрон почтасини бузиб кирган

Ўсмир Буюк Британияда 9 февраль куни ҳибсга олинган бўлса-да, ҳозирда гаров эвазига қўйиб юборилган. У Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ) бошлиғи Жон Бреннан  ва Америка Қўшма Штатларининг ушбу махсус хизматидаги бошқа юқори мартабали мансабдорлар томонидан электрон ёзишмалар учун фойдаланилган аккаунтларни бузишда айбланмоқда. Бироқ гумонланувчи айбни бўйнига олмаган.

2015 йилнинг октябрь ойида ўзини “Cracka” номи билан таништирган ва Crackas With Attitude Интернет-бузғунчилар гуруҳига тааллуқли эканини билдирган хакер AOL порталидаги ҳисоб қайдларининг ўғирланиши унинг иши эканини маълум қилган эди. Бунинг оқибатида айрим материаллар WikiLeaks сайтига ошкор бўлган. Қолаверса, АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ва Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) минглаб ходимларининг исмлари ва алоқа учун маълумотлари эълон қилинган.

Терговни ФҚБ Британиянинг Secret Intelligence Service ташкилоти билан бирга олиб борган. Ҳозирги пайтда бузғунчининг исм-шарифи айтилмаяпти. Маълум қилингани шуки, уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари уни Ист-Мидлендсда қўлга олганлар. Жиноятда гумон қилинаётган ўсмир суд иши бошлангунга қадар, яъни 2016 йилнинг 6 июнига қадар озодликда бўлади.

Бу ҳақда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Ахборот хизмати хорижий ОАВга асосланиб хабар тарқатган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.