Нима сабабдан монитор ишламайди?

Нима сабабдан монитор ишламайди?

Нима сабабдан монитор ишламаслиги мумкин? Бундай саволлар айнан монитор билан кўп учрайди. Мақолада монитор ишламаслигинининг сабабларини кўрсатиб ўтаман. Бу сабабларни бартараф этишни бошқа мақолага қолдираман. Битта гап бор, агар сабаби маълум бўлса, иш фаолияти компьютерга боғлиқ бўлмаган инсон ҳам ҳеч кимнинг ёрдамисиз бу муаммони ечиши мумкин.

Шу сабабли, блогимда муаммолар учун алоҳида бўлим очдим, бу бўлимда фақат муаммоларни бериб бораман, муаммолар ечимини эса, бошқа бир бўлим(қандай-қилиб)да ёзаман. Сайт фойдаланувчиси бу муаммоларни билса, бизнинг мақолаларсиз ҳам ўзи муаммони ҳал қилиши мумкин бўлади.

Демак бошладик, қуйидаги ҳолларда монитор ишламаслиги (ишламади дегани умуман ёнмади) мумкин:

1. Мониторнинг ёқиш-ўчириш (POWER) тугмаси босилмаган, яъни монитор ёқилмаган.

2. Мониторга электр токи берилмаган, яъни монитор токка уланмаган, ёки уланган, лекин розетка ишламайди.

3. Электр токидан чиққан сим мониторга яхши уланмаган, эсимда бу ҳолат университетда кўп бўлар эди. Талабаларнинг симга бироз тегиб кетиши, мониторга уланган электр симини чиқариб юборар эди.

4. Яна бир сабаби, монитор нотўғри созланган. Бу созлаш билан монитор видеокартадан олган сигналларни кўрсата олмайди.

5. Монитор уланган видеокарта носоз ёки BIOS орқали ўчириб қўйилган. Бу ҳол кўпинча компьютерда иккита видеокарта мавжуд бўлса содир бўлади.

6. Видеокартанинг драйвери яхши ўрнатилмаган ёки носоз драйвер ёки носоз видеокарта қўйилган.

7. Агар монитор BIOS’ни кўрсатса ва у ёғига ўтмаса, сабаби операцион тизим носоз.

8. Мониторнинг ўзи носоз, матрицалар бузилган ёки мониторнинг элементлари ишдан чиқган(физик бузилиш).

9. Мониторни ўчириб ёқувчи тугмаси ишдан чиқган.

10. Мониторнинг электр ёки видеокартага уланадиган сими узилган ёки катта ток ҳисобига ўз вазифасини бажара олмаяпти.

11. Агар мониторнинг ўз заставкаси пайдо бўлган бўлса, демак монитор кўрсатмаслигининг яна бир сабаби, компьютер билан видеокарта ўртасида алоқа йўқ.

Юқоридаги муаммоларни ечишга ҳаракат қилиб кўринг, агар еча олмасангиз, монитор ишламаслиги сабабларининг ечими номли мақолани ўқиб чиқинг.

Манба: ITportal.Uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!