Нима сабабдан қаттиқ диск(HDD)ни дефрагментация қилиш керак?

Нима сабабдан қаттиқ диск(HDD)ни дефрагментация қилиш керак?

Дефрагментация бу — қаттиқ диск(винчестер) қисмларини(раздел) мантиқий структурасини яхшилаш(оптимизация) мақсадида бажариладиган процесс ҳисобланади. Бу процесс орқали винчестердаги файллар мантиқий тартибланади. Бу процессни амалга ошириш натижасида, компьютер ишлашини тезлаштириш ва қаттиқ дискда содир бўладиган хатоларни олдини олиш мумкин.

Дефрагментацияни кўпчилик тушунмайди ва шу сабабли, бу ишни бажаришмайди. Буни тушунтириш учун ўша машхур мисолни келтираман. Мисол учун сизга, Windows’га оиб бирор китоб керак бўлиб қолди, сиз кутубхонага бориб, дастлаб компьютерга оид китоблар жойлашган жавонга борасиз, у ердан бошидан қидириб ўтирмайсиз, дарҳол, бу жавондан «W» ҳарфига оид китобларни қидиришни бошлайсиз ва тез топасиз. Энди ўйлаб кўринг, агар кутубхонада китоблар тартиб билан қўйилмаган дейлик, ҳаммаси аралаш жойлашган, сиз ўзингизга керакли китобни топишингиз учун, анча вақт керак бўлади, натижа бор, топасиз агар керак бўлса, лекин анча вақтингиз кетиб қолади.

Компьютерда ҳам шундай, файллар маълум бир блокларга бўлиниб, шу блоклар қаттиқ дискка ёзилади, ўқиш жараёнида бу блоклар бирлаштирилиб ўқилади, агар бу блоклар ҳар хил жойда жойлашган бўлса, тўлиқ файлни йиғиш учун, бироз вақт керак бўлади.

Савол туғилади, қандай қилиб битта файл блоклари бир неча жойга жойлашиб қолади? Бу саволга кейинроқ файлларни дискда жойлашуви номли мақола ёзиб жавоб беришга ҳаракат қиламан. Демак, нима сабабдан дефрагментация қилиш лозим?

1. Винчестернинг ишлаш вақтини ошириш учун, файллар қанча тартибли жойлашган бўлса, уларни қидиришга кўп ҳаракат талаб қилинмайди, винчестерга юклама камроқ тушади.

2. Компьютер ишлашини тезлаштиради, компьютер ишлаши асосан файлларни киритиш ва ўқишга асосланган, тартибли файлларни ўқиш, тартибсиз файлларни ўқишдан анча тез.

3. Вичестерда бўш жойларни оширади.

4. Операцион тизим ишлаши енгиллашади.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, дефрагментация қилиш албатта керак, лекин қайси пайтда, қайси оралиқ билан қилиш керак?

1. Агар сизнинг компьютерингиз транзакцион режимда ишласа, яъни доимий равишда файллар ёзилиб ва ўчирилиб турилса, иложи борича тез-тез, камида ҳар ҳафта бир маротаба дефрагментация қилинг.

2. Агар сизнинг винчестерингизда жой кам бўлса(қаттиқ дискнинг 80% тўлган), ҳар ойда дефрагментация қилинг.

3. Агар қаттиқ дискда анча бўш жой бўлса ва файллар ёзилиш ва ўчирилиши кўп маротаба бажарилмаса, 6 ойда бир маротаба дефрагментация қилиш кифоя қилади.

Дефрагментация ҳақида маълумотга эга бўлдингиз, кейинги мақолада бу амални қандай бажариш кераклигини кўрсатиб ўтаман.

Манба: ITportal.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!