Samsung смартфонлари ва планшетларида бепул TV Plus сервиси пайдо бўлади

  •   DiMaX
  •  1736
  •  23.04.2020 12:16

Samsung смартфонлари ва планшетларида бепул TV Plus сервиси пайдо бўлади

Жанубий кореялик техногигант ўтган йили ўзининг «ақлли» телевизорларида Samsung TV Plus сервисини ишга туширган эди. Бу – турли йўналишлардаги юздан ошиқ телеканалларни ўз ичига олган бепул хизматдир.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатилади

Манбаларга кўра, Samsung компанияси энди Samsung TV Plus сервисини мобил қурилмаларга ҳам чиқармоқчи. Афтидан, ишлаб чиқарувчи уни фақат ўз смартфонлари ва планшетлари учунгина тақдим этади.

Samsung TV Plus мобил қурилмалар учун қачон чиқиши ҳозирча маълум эмас. Компаниянинг смарт-телевизорларида бўлгани каби, смартфон ва планшетларида ҳам ундан бепул фойдаланиш бўлиши табиий.

Ёдингизда бўлса, бултур компания «ёшларбоп» тикка телевизор – Samsung Sero моделини ҳам тақдим этган эди. Samsung TV Plus мана шу гаджетига ва мобил қурилмаларига мос форматдаги контентни ҳам улашса керак.

ЎҚИНГ: Энг қиммат флагман DxOMark рейтингида: Samsung бу шармандаликни кўтара олармикан?!. (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!