Соврин жамғармаси 100 000 долларлик танловга марҳамат!
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва IT-Парк томонидан янги республика танлови эълон қилинган. Бу – давлат хизматлари учун энг яхши мобил иловаларни ишлаб чиқиш бўйича «mGovAward» танловидир.
ЎҚИНГ: «One million Uzbek Coders» лойиҳасига старт берилди
Мазкур танлов Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилмоқда, дейилади хабарда.
Иштирокчилар 5 йўналиш бўйича ўз кучларини синаб кўришлари мумкин:
- Таълим;
- Соғлиқни сақлаш;
- Туризм;
- Транспорт ва логистика;
- Бизнес ва G2B.
Танловнинг мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этади, шундан:
Биринчи ўринга – 50.000$
Иккинчи ўринга – 30.000$
Учинчи ўринга – 20.000$ аталган.
Шошилинг, аризаларни қабул қилиш 2020 йилнинг 15 январигача давом этади! Ариза қолдириш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.
Бу борада қўшимча маълумотларни эса https://it-park.uz/ru/mgovaward-ru/ ҳаволаси орқали оласиз.
ЎҚИНГ: IT-Парк стартапи Швейцарияда 500 000 долларлик инвестиция учун курашади