Тошкентдаги йўл-қурилиш ишлари туфайли интернет сифати ёмонлашиши эҳтимолидан огоҳлантирилди

Тошкентдаги йўл-қурилиш ишлари туфайли интернет сифати ёмонлашиши эҳтимолидан огоҳлантирилди

Ўзбекистондаги бир қатор интернет-провайдерлари фойдаланувчиларни кейинги кунларда интернет тезлиги сифати ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб Kun.Uz ёзмоқда.

26 май куни «Sarkor Telecom» провайдер сайтида ҳам шу ҳақда хабар берилган.

“Ҳурматли абонентлар! Тошкент шаҳрини ободонлаштириш доирасида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши давомида магистраль кабелнинг узиб юборилгани туфайли яқин кунларда Home Ethernet ва ADSL абоненлари интернетга киришда муаммоларга дуч келишлари мумкин. Муаммоларга дуч келганлар кун давомида техник-ахборот маркази билан боғланиши мумкин. «Sarkor Telecom» муаммони бартараф этиш учун ҳаракат олиб бормоқда. Юзага келаётган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз ва бизни тўғри тушунишингизга умид қиламиз!”, дейилган хабарда.

26 май куни компаниянинг Чилонзор 1, 2, 3, 4, 5, 6 мавзеларида яшовчи мижозлари интернет хизматларидан фойдалана олмаган. Бундан ташқари, 25 май куни Мирзо Улуғбек туманининг “Яланғоч” мавзесида ҳамда Миробод туманида шу сабаб туфайли авариявий ҳолат юз берган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!