Тошкентнинг ҳар бир туманида технопарклар қурилади

Тошкентнинг ҳар бир туманида технопарклар қурилади

2020 йилга бориб Ўзбекистон пойтахтининг ҳар бир туманида камида битта технопарк қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар маъмурияти маълум қилган.

Тошкент шаҳрида 3та технопарк фаолият кўрсатади: пойтахтнинг Яккасарой, Сергели ва Юнусобод туманларида.

Бу тажриба ўз натижасини кўрсатди. Технопаркларнинг шаҳар чизиғида жойлашганини ҳисобга олганда, бу логистика учун жуда қулай. Шу билан бирга бу ерда идоралар ижараси энг арзон, тадбиркорларга кредитларни қўлга киритишга ёрдам кўрсатилади, ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, ўзларининг шахсий банк бўлимлари, нотариал идоралари мавжуд.

Технопарклар ҳудудида текстиль ва ёғочни қайта ишлашдан тортиб то автомобильсозлик ва кимё саноатигача бўлган турли хил ишлар амалга оширилади. Идораларни арзон ижарага олиш туфайли инновацион лойиҳаларга маблағ тиккан ишлаб чиқарувчилар муайян пул воситаларини тежайди.

Тошкентдаги мавжуд технопаркларнинг бирида ишлаб чиқаришга ортиқча жой қолмаган, шунинг учун ҳам янги технопаркларни қуриш билан бир қаторда эскиларини кенгайтириш ҳам режалаштирилмоқда.

Технопарклар ҳудудида экспозицион мажмуалар яратилиб, у ерда корхоналар ўз маҳсулотларини намойиш қилиш имконига эга бўлишади. Кейинчалик республиканинг бошқа минтақаларида ҳам технопарклар қурилиши амалга оширилади.

Манба: Kun.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!