Ўзбекистонда 900/1800 МГц радиочастота диапазонлари нега мобил операторлар ўртасида тенг тақсимланди?

Ўзбекистонда 900/1800 МГц радиочастота диапазонлари нега мобил операторлар ўртасида тенг тақсимланди?

Ўзбекистонда 900 / 1800 МГц радиочастота диапазонларида мобил алоқа тармоқларининг хизматлари «Unitel» МЧЖ (Beeline), «CОСCОМ» МЧЖ (Ucell), «Ўзбектелеком» АКнинг «Uzmobile» Миллий оператори (Uzmobile) ҳамда «Universal Mobile Systems» МЧЖ (UMS) мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилмоқда. 900 / 1800 МГц радиочастоталари юқоридаги операторларга тўлиқ бўлиб берилган ва айни пайтда бўш полоса мавжуд эмас. Бу тўғрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар тарқатмоқда.

Шунингдек, операторлар тенг бўлмаган миқдордаги радиочастота ҳажмига эга бўлган эдилар. Радиочастота полосалари мобил алоқа операторлари ўртасида узуқ-юлуқ ўлчамда, диапазоннинг турли қисмларида ажратилган эди.

Радиочастота полосаларининг бу тахлит тақсимланиши LTE (long-term evolution) технологиясининг 4-авлод (4G) мобил алоқа стандартини жорий қилишга тўсқинлик қилади. Мазкур стандарт мобил алоқа тармоқларида ҳар қандай кўринишдаги (овозли, файл ва видео) маълумотларни юқори тезликда алмашиш учун жаҳон миқёсида жорий қилинмоқда. LTE стандарти эса юқори тезликда маълумот алмашишда кенглиги 10 дан 20 МГц.гача бўлган яхлит частота полосаларини талаб этади.

Айрим мобил алоқа операторларида частота ҳажмининг кам миқдорда бўлиши мобил алоқа хизматларининг талаб даражасида сифатли кўрсатилмаслигига олиб келади.

Шу муносабат билан, Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши томонидан мобил алоқа операторлари томонидан радиочастота ресурсларидан унумли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида, “900 / 1800 МГц диапазонларида радиочастота полосаларини қайта тақсимлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор операторларга радиочастота спектрларидан фойдаланиш бўйича тенг рақобат шароитини яратиб бериш, LTE технологиясини тезкор ривожлантириш учун уларнинг радиочастоталардан қулай ва самарали фойдаланишларини таъминлаш, мамлакатда мобил алоқа хизмати сифатини оширишга замин яратади.

Кенгашнинг мазкур қароридаги вазифаларни таъминлашда мобил алоқа абонентларида юзага келиши мумкин бўлган техник носозликларнинг олдини олиш мақсадида, мобил операторларга алоқа тармоқларини қайта мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишлари учун 6 ой вақт берилади.

900 / 1800 МГц радиочастота канал ва полосаларининг 900/1800 МГц диапазонларидаги амалдаги ва режалаштирилган тақсимоти тўгърисида маълумот

Частота диапазони/ стандарт Coscom МЧЖ ҚК Unitel МЧЖ МЧЖ “UniversalMobile Systems” «Ўзбектелеком» АКнинг «Uzmobile» Миллий оператори
амалдаги режадаги амалдаги режадаги амалдаги режадаги амалдаги режадаги
900

GSM

29  

31

 

68  

31

 

13  

31

 

14  

31

 

1800

GSMLTE

60

 

93

 

176

 

93

 

65

 

93

 

67

 

93

 

Жами 89

(17,8 МГц)

124

(24,8 МГц)

244

(48,8 МГц)

124

(24,8 МГц)

78

(15,6 МГц)

124

(24,8 МГц)

81

(16,2 МГц)

124

(24,8 МГц)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.