Xiaomi флагмани ва realme'нинг энг тез қувватланадиган смартфони Ўзбекистонга келади!

Xiaomi флагмани ва realme'нинг энг тез қувватланадиган смартфони Ўзбекистонга келади!

Ўтган йил охирида Xiaomi ўзининг янги авлод флагманлари – Xiaomi 13 сериясини ўз ватанида, Хитойда тақдим қилган эди. Яқинда эса realme дунёдаги энг тез қувватланадиган смартфон, realme GT Neo 5 телефонини чиқарди, албатта, Хитойда. Эндиликда иккала компаниялар ҳам ўзларининг янги смартфонларини глобал бозорга, хусусан, Ўзбекистон учун ҳам тақдим қилишга тайёрланишмоқда.

Xiaomi'нинг Ўзбекистондаги бўлими ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Xiaomi 13 сериясининг расмий тақдимоти тизерлари пайдо бўлди. Катта ҳарфлар билан "Дурдона асар ортида" ёзуви туширилган постер бизга Leica билан ҳамкорликда чиқариладиган Xiaomi 13 смартфонларининг қачон тақдим қилиниши ҳақида хабар беради.

Маълум бўлишича, Xiaomi 13 смартфонларининг глобал бозор учун тақдимоти, эртага, Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. Барcелонадан олиб бериладиган жонли транслацияни сиз тўғридан-тўғри ушбу ҳавола орқали Xiaomi'нинг Facebook саҳифасида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Realme Uzbekistan эса бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда ўзининг янги realme GT3 деб номланадиган смартфонини тизер қилмоқда. Унинг тақдимоти 28 феврал куни Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. Ушбу смартфон ҳам Барселонада бўлиб ўтадиган MWC 2023 тадбири доираси тақдим қилинмоқда ва буни сиз realme'нинг расмий YouTube саҳифаси улашиладиган жонли эфирда кўришингиз мумкин.

Ҳа, realme GT3 биз яқинда танишган realme GT Neo 5 смартфонининг қайта номланган варианти бўлиб, у дунёдаги энг тезкор қувватланиш технологиясига эга – 240 Вт. Бундай катта тезликда realme смартфони 0 дан 20 фоизгача атиги 80 сонияда, 50 фоизгача 4 дақиқада, 100 фоизгача эса атиги 9 ярим дақиқа ичида қувватланади. 

Тезкор қувватланишдан ташқари смартфон орқа томонидаги камера ороли ёнида ажойиб LED чироғига эга. У смартфон ҳолатига қараб 25 хил рангга кира олади.

Техник хусусиятлар борасида realme GT3 смартфони Snapdragon 8+ Gen 1 чипсетида ишлайди. Унинг асосий камераси 50МП.

ЎҚИНГ: Сунъий йўлдош орқали 2 томонли хабар алмашишни қўллаб-қувватлайдиган илк смартфонлар тақдим қилинди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!