«Ал-Хоразмий издошлари» танловида қатнашиб, мукофотларга эга бўлинг!
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети «Ал-Хоразмий издошлари» конкурсига таклиф этмоқда. Бу тўғрида ТАТУ матбуот хизмати унинг расмий сайтида эълон берган.
ЎҚИНГ: ТАТУда космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида магистрлар тайёрланади
10-11-синфларнинг иқтидорли ўқувчилари ўртасида математика, физика, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан «Ал-Хоразмий издошлари» интеграциялашган кўрик-танловига старт берилди, дейилади хабарда.
Мазкур танловда қатнашиш истагида бўлган ёшлар 2019 йилнинг 1 апрелидан 10 апрелига қадар мана бу манзил орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, интеграциялашган кўрик-танлов ғолибларига пул мукофотлари ажратилган. 1-ўрин – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида, 2-ўрин – энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баробари миқдорида, 3-ўрин – энг кам ойлик иш ҳақининг 60 баробари миқдорида мукофотларга эга бўладилар.
ЎҚИНГ: Google стажировкасида қатнашиб, 3000 доллар стипендия олинг!