Samsung астрономия ишқибозлари махсус версиядаги Galaxy Watch 6 Classic соатини чиқарди

Samsung астрономия ишқибозлари махсус версиядаги Galaxy Watch 6 Classic соатини чиқарди

Samsung Electronics'нинг Ўрта Шарқ ва Шимолий Африкадаги компанияси Galaxy Watch 6 Classic ақлли соатининг махсус Astro Edition версияси чиқарилиши эълон қилди. Компаниянинг айтишича, ушбу соат минтақанинг астроном ва кашшофларидан илҳомланиб тайёрланган, шу билан бирга, қурилма уларнинг астрономия ва математикага қўшган ҳиссаларини ифодалайди.

Samsung Galaxy Watch 6 Classic Astro Edition ақлли соати Black Astro деб аталадиган 47 мм айланадиган рамкага эга ва у астролябияни эслатиб юборади (олимлар ва саёҳатчиларга вақтни аниқлаш ва йўлларини бошқаришда ёрдам берган қадимий восита). Қолаверса, соат фойдаланувчиларга қуёш ва ой ҳаракатларини билакдан кузатиш имконини беради.

GIF: Samsung

Махсус нашрдаги соат, шунингдек, қўшимча камар, коллекция буюмлари ва бошқа эксклюзив хусусиятларни ўз ичига олади.

Таъкидлаш жоизки, Galaxy Watch 6 Classic Astro Edition соати Ўрта Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари, хусусан, Баҳрайн, Миср, Ироқ, Иордания, Қувайт, Марокаш, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия ва БАА давлатлари учун чиқарилган бўлиб, бу компаниянинг ушбу ҳудудлар учун чиқарган энг биринчи чекланган миқдордаги Galaxy Watch соатидир.

Асфуски, махсус нашрдаги соатнинг нархи ҳозирча маълум эмас.