Олимлар батарея ўрнини босувчи қоғоз яратишди

Олимлар батарея ўрнини босувчи қоғоз яратишди

Швециядаги Линчепинг институти органик электроника лабораторияси олимлари батарея ўрнини босувчи қоғоз яратишганини маълум қилишди. Ихтирочиларнинг батарея-қоғози заряд йиғади ва бир муддат сақлайди.

Швед олимлари айтишича, бу қоғоз қалинлиги бир неча миллиметрни ташкил қилади. Материалнинг ноёблиги шундаки, тўпланган 1 Фарад сиғимдаги электр энергияси ион конденсаторлар учун катта кўрсаткичдир. Батарея-қоғоз икки варақ целлюлоза пленкаси ва нанотрубкадан иборат, улар орасида рух оксиди асосли композит (бир жинсли бўлмаган сунъий материал) бор.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.