Билл Гейтс ҳақида фактлар

Билл Гейтс ҳақида фактлар

Оддийгина Билл Гейтс сифатида танилган Уилям Генри Гейтс америкалик ишбилармон бўлиб, Microsoft  компаниясининг йирик акционери ва асосчиларидан бири (Пол Аллен билан ҳамкорликда).

— Гейтснининг биринчи асос солган компания номи – Traf-O-Data  эди.

— Унга омад олиб келган фирма номи дастлаб Micro Soft(пробел билан) шаклида ёзилар эди.

— 13 ёшида Билл Гейтс дўстлари билан мактаб компьютерини бузишга эришишган ва маҳфий маълумотларни кўришга муяссар бўлишган. Бу кичик хакерга жазо чоралари кўрилмаган, балки уни Сиетл компьютер маркази ўз дастурларини текшириш учун ишга ёллаган.

— Биллнинг ота-онаси ўғлини компьютерга бўлган муносабатини ўзгартириш мақсадида, ҳаттоки ўғлини компьютерга яқинлашишни тақиқлаб қўйишгача боришди, бу тақиқлов вақтинчалик ҳолат эди. Шу вазиятларда у тарихий шахслар ҳақидаги китобларни ўқир эди.

— Мактаб пайтларида Гейтс ўз дўсти Пол Аллен билан компьютер дастурларини яратишни бошлашган эди. Ўша пайтда у Напалеон таржимаи ҳоли асосида “РИСК” номли ўйин яратади.

— Биринчи дастурини Билл мактаб пайтида яратган бўлиб, бу дастур эффектив дарс жараёнини режалаштиришни амалга оширар эди.

— Биринчи энг катта гонарар(хизмат ҳақи)ини Билл 15 ёшида олишга эришади. Шу ёшда у кўча ҳаракатини бошқарувчи дастур ёратишга эришади. Хизмат хақи 20 минг долларни ташкил этар эди.

— 1968 йил Leyksayd  номли коллежга биринчи компьютер ўрнатилади, Билл ўша коллежда кун ва тунни ўтказиб, ўқиш рейтинги тушиб кетишига сабаб бўлади.

— Гейтс, Пол Аллен ва Leyksayd  коллежидаги дўстлари биргаликда рухсат этилмаган дастурлар тузиб, компьютер ишлашини издан чиқаришар эди.

— Гарварддаги ўқиш уни зериктирар эди ва у асосан дастурлаш ёки покер ўйнаш билан вақтини ўтказар эди.

— Гейтс университетда дарсларни ўзлаштиролмаганлиги сабабли 1974 йил кассаллик варақаси очтиради ва кейинчалик Гарвард университетидан четлатилади, шунга қарамасдан Билл, кейинчалик бу университетни тамомлашга эришади. Тўғрироғи университет администрацияси унга дипломни ҳадя қилади.

— Гарварт университети профессорларига Билл 30 ёшида миллионер бўлишини айтар эди, қарангки у 31 ёшида миллиардер бўлишга эришди.

— 1990 йил охирларида 90% га яқин шахсий компьютерлар Microsoft фирмасининг дастурлари билан ишлар эди.

— 38 ёшида Гейтс, ойига миллионга яқин Windows нусхаларини сотишга эришади.

— 1994 йил Билл Гейц Melinde French номли аёлга уйланади ва тўйни ўтказиш учун Гавая оролларидан бирини арендага олади. Ҳозирда унинг 3 фарзанди бор.

— Билл умумий ҳисоблаганда 30 миллиардга яқин пулларини ҳайрия ишларига сарфлаган.

— Ҳар секундда бизнинг қаҳрамон 250$ маблағ топади, бу дегани кунига 21,6 миллион ва йилига 7,8$ миллиард.

— Агар Windows фойдаланувчилари, операцион тизимнинг ҳар бир қотиб қолиши(хато ойнаси) учун 1 доллардан олишса, Гейтс 3 йил ичида ҳонавайрон бўлар эди.

— Дунё ўргимчак тўриси(www) ривожланётган пайтда Билл шундай деган эди:”Интернет – бу келажаги йўқ ғоядир”. Шунга қарамасдан у бир неча йилдан сўнг ўзининг энг яхши дастурчиларини шу йўналиш ривожи учун хизмат қилишини сўраган эди.

— 1997 йил Гейтс Чикаголик Адам Квинн Плетчер томонидан амалга оширилган фирибгарликнинг қурбони бўлган. Гейтс суд залида гувоҳлик берган ва Плетчер айбдор деб топилиб, 1998 йил июль ойида унга 6 йиллик қамоқ жазоси берилган.

— 2008 йил июнь ойига қадар Билл Microsoft’нинг бошлиғи бўлган, лавозимидан кетгандан сўнг(бу ҳақда у 2006 йил маълумот берган) компания директорлар уюшмасининг ижрочи бўлмаган раиси лавозимида қолган. Шунингдек Билл ҳайрия фондининг раиси ҳисобланади.

— Ҳар йили Гейтс 1 миллион долларга яқин мулк солиғи тўлайди.

— Биллнинг катта бобоси қонуншунос ва хоким(мер), бобоси штатдаги давлат банки вица президенти, отаси эса адвокат эди

— Билл тўғрисида жуда кўплаб китоблар ёзилган, агар сиз amazon.com сайти орқали “Gates” сўзини калит сўз сифатида терсангиз 130 мингдан ортиқ асар топишингиз мумкин.

— Билл “Келажакка йўл” номли китоб ёзганини кўпчилик билмаса керак. У, бу китобда ахборот технологиялари ривожланиш даврида, жамиятнииг қарашларига ўз муносабатини билдиради. Китоб наширдан чиққандан сўнг 7 ҳафта давомида дунёнинг асосий бесцеллер (енг кўп сотиладиган) асарлари рўйхатининг 1 ўринидан тушмаган.

Манба: ITportal.Uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!