"Гарри Поттер" сериал кўринишида қайтмоқда!

Балки унинг филмларини кўрмаган ёки китобларини ўқимагандирсиз, лекин сиз ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам Гарри Поттер исмини эшитгансиз ва унинг кимлигини биласиз. Эҳтимол, у ҳақида чиқадиган янги сериал сизга афсонавий сеҳргар бола билан танишиш, унга аввалдан мухлислик қилиб келаётганларга эса севимли қаҳрамонлари билан сеҳргарлар оламига қайтиш учун яна бир янги имконият беради.

Ўтган ҳафта Bloomberg нашридан биринчилардан бўлиб Warner Bros. ва HBO Мах компаниялари раҳбари Ж. К. Роулингни "Harry Potter" китобларига асосланган янги сериални суратга олиш учун кўндиришга ҳаракат қилишаётгани, лекин келишув ҳали расман имзоланмагани ҳақида хабар берган эди. Эҳтимол Роулинг янги сериалга розилик билдирган кўринади, кеча (HBO) Мах бўлажак "Harry Potter" сериалининг илк тизер видеосини улашди.

Албатта, тизер видео бўлажак Гарри Поттер сериали ҳақида кўп нарсаларни очиқламайди, лекин биз энди бу унинг илк расмий бошланишини эканлигини биламиз. Сўнгги хабарларга кўра, Ж. К. Роулингнинг шахсан ўзи сериалга бош-қош бўлади ёхуд у сериалнинг бош продюсерларидан бири бўлади.

Маълум бўлишича, сериал бир неча фаслларга бўлинган ҳолда узоқ йиллар давомида тақдим қилиб келинади. Албатта, сериалнинг ҳар бир фасли Ж. К. Роулингнинг етти китобларига асосланган бўлади ва бунда сериал бизга Гарри Поттер оламига унинг филмларидан ҳам чуқурроқ кириб бориш имконини беради. Актёрларга келадиган бўлсак, улар филмлардагидан мутлақо бошқа бўлади. Ҳозирча "Harry Potter" сериали қачон чиқарилиши аниқ эмас.

Таъкидлаш жоизки, Гарри Поттер 600 миллиондан ортиқ нусхада сотилиши билан дунёдаги bestseller китоблардан бири ҳисобланади. Унга асосланган филмлар эса жами 8 та бўлиб, улар учун дунё бўйлаб 7.7 миллиард долларлик чипталар сотилган.

"Harry Potter" бренди турли хил маҳсулотларга айлантирилган ва уларнинг энг сўнггиси Hogwarts Legacy видео ўйини бўлиб, Warner Bros. уни жорий йилнинг феврал ойида тақдим қилган ва у ҳозиргача 12 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.

Harry Potter бренди билан ҳамкорликда чиқарилган Redmi Note 12 смартфонларини эслаб ўтмасликнинг иложи йўқ. Ўтган ой охирида Хитойда чиқарилган Redmi Note 12 Harry Potter Edition смартфони ўзига хос катта қутида махсус қўшимча аксессуарлар билан келади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!