Microsoft Store веб-саҳифаси янги кўринишга эга бўлди

Microsoft Store веб-саҳифаси янги кўринишга эга бўлди

Microsoft'нинг Windows операцион тизими учун иловалар дўконининг веб-саҳифаси ёрдамида сиз компютерингиз учун керакли иловаларни тезроқ топишингиз мумкин. Компания ўзининг деярли барча дастурий таъминотларини Windows 11 стилида қайта дизайн қилмоқда ва Microsoft Store ҳам эътибор четда қолмади. 

Энди Microsoft Store янги веб-манзилга эга: https://apps.microsoft.com/store/apps. Сайтга ўтканингизда аввалги веб-саҳифадан фарқли ўлароқ саҳифа чап томонида қатор янги категориялар ва юқорида қидирув панели қўшилганлигини кўришингиз мумкин. Олдинги Microsoft Store веб-саҳифасида ҳам қидирув иконкаси мавжуд эди, бироқ янги сайтдаги қидирув панели фақат иловаларни қидириш учун мўлжалланганлиги билан фарқ қилади. 

Бунда иловалар саҳифаси ҳам бир қанча ўзгаришларни ўз ичига олади. Эндиликда, илованинг тафсилотлари унинг суратлари ёнида жойлашган ва илованинг тизим талаблари ҳақидаги маълумотлар энди кўрсатилмайди, унинг ўрнига янги "шарҳлар" қўшилган. 

Ушбу саҳифа ҳозирда тест жараёнида ва агар интернетдан бирон Windows иловасини қидирид Microsoft Store саҳифасига ўтсангиз эски дизайндаги сайтни кўрасиз. 

ЎҚИНГ: Huawei ўзининг янги ноутбукларини тақдим этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!