Xiaomi 13 Ultra расман шу ой глобал бозорга тақдим қилинади!

Xiaomi 13 Ultra расман шу ой глобал бозорга тақдим қилинади!

Xiaomi 12S Ultra ўтган йили тақдим қилинганида у бозордаги энг яхши камерага эга флагманлардан бўлган эди, лекин компания уни фақат Хитой учун эксклюзив қилган эди. Ўшанда, компания раҳбари Лей Жун "навбатдаги Ultra" глобал бозорга чиқарилишини маълум қилган эди. Эҳтимол, ўша кунларга яқин қолди – Xiaomi'нинг анчадан бери миш-миш қилиб келинаётган 13 Ultra смартфони расман шу ойда тақдим қилинади.

Xiaomi ва Leica компаниялари ўзларининг расмий Веибо саҳифаларида Xiaomi 13 Ultraъни ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилаётганликларини ва бўлажак смартфон шу ой чиқарилишини расман тасдиқлашди. Маълум бўлишича, Xiaomi 13 Ultra смартфони янги Summicron линзаси билан дунёдаги илк ноёб ва ўзига хос камера тизимига эга бўлади.

Фото: Xiaomi (Weibo)

"Бизнинг фикримизча, мукаммал линза катта диафрагма, ихчам ўлчам ва бутун фокус узунлиги оралиғида юқори тасвирлаш қобилиятига эга бўлиши керак. Xiaomi 13 Ultra бу муваффақиятга эришди", – дейилади Leica хабарида.

Xiaomi ҳам ушбу хабарни тасдиқлар экан, демак яқин кунларда Xiaomi 13 Ultra тизерлари бошланиши аниқ. 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.