Барча хабарлар

Facebook Буюк Британияга жарима тўлайди

Cambridge Analytica можароси сабабли, Facebook Буюк Британиянинг Ахборот Қўмитаси (АҚ) томонидан солинган 500 000 фунт стерлинг миқдоридаги жаримани тўлашга рози бўлди.

Samsung сир тутган Galaxy S10 Lite ҳамёнбоп флагманини Geekbench фош этди!

Бу ихчам флагман Galaxy S10 ва Note 10 флагманларидагидек Snapdragon 855 чипсетига, Android 10 операцион тизим талқинига ҳамда 8 гигабайтлик тезкор хотирага эга.

Xiaomi Mi CC9 Pro "томчи" камерали бўлади (+видео)

5 ноябрь куни тақдим қилинувчи Mi CC9 Pro'нинг нархи ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас. Лекин айтиш мумкинки, смартфон ўта қиммат бўлмайди.

Mi CC9 Pro'нинг янги рендерлари чиқди. Урғу дизайнга берилган

Смартфон, компания “гиперболик“ деб номлаётган, айлана қиррали экранга эга бўлади.

Яна тўртта оммабоп Xiaomi смартфонига глобал барқарор MIUI 11 кела бошлади!

Хитойдан ташқарида янги талқиндаги глобал прошивкагача янгиланаётган моделлар сони яна тўрттага кўпайди.

Samsung иккинчи букламафонини видеода кўрсатди: бу сизга Galaxy Fold эмас!

Galaxy Fold 2 модели худди Motorola RAZR сингари «раскладушка» тарзида – тиккасига букланади. Йиғилган ҳолатида у жуда ихчам, ёйилганида эса бошқа смартфонларга нисбатан анча чўзинчоқ кўринади.

Apple барча iPhone ва iPad’ларга махфий тачпад жойлаган, уни ишга туширамиз!

Купертинолик гигант ўзининг смартфонлари ва планшетларида тачпад яшириб қўйганини билармидингиз? Қурилманинг моделига боғлиқ ҳолда, уни фаоллаштиришнинг икки усули бор ва уларни қуйида кўриб чиқамиз.

AirPods Pro тақдим қилинди. Янги аксессуарнинг оддий AirPods'дан фарқи нимада?

250 доллар турувчи ушбу аксессуар оддий AirPods'дан нимаси билан фарқланади? Қуйида мана шу саволга жавоб берамиз.

«Билакдаги смартфон» – Mi Watch чиқяпти: «жонли» сурат ва хусусиятлари

Xiaomi Mi Watch шунчаки смарт-соат эмас, балки «билакдаги смартфон» бўлади. Ушбу гаджет Wi-Fi орқали улана олади, GPS хизматлари билан ишлайди, NFC модули билан контактсиз тўловларга ярайди ва ҳоказо.

Xiaomi Mi CC9 Pro Хитойдан бошқа бозорларга Mi Note 10 сифатида чиқарилади

Сал илгарироқ, Xiaomi Facebook’даги саҳифасида бешта камерали Xiaomi Mi Note 10 смартфонини яратганини ёзган эди. Шунинг учун, қўрқмасдан айтишимиз мумкинки, CC9 Pro ва Mi Note 10 аслида битта телефон.

LCD-телевизор ва монитор экранидаги доғларни осон кетказишнинг энг арзон усули

Шундай аралашмага бўктирилган латта билан LCD-экранларни қаттиқ босмасдан, енгил ҳаракатлар ёрдамида артса бўлади. Ушбу аралашма дисплейни ярқиратиши билан бирга, унга зарар етказмайди ҳам.

Қулай бўлиши учун смартфон бошқарув пунктини экраннинг пастига кўчирамиз

Катта экранли қурилмаларда экраннинг юқори қисмидан силаб очиладиган бошқарув пунктига қўлингиз етиши қийин. Шу сабабли уни пастга кўчириб қўйсангиз, ўзингизга қулай бўлади.

Samsung Galaxy S11 қайси чипда ишлайди?

One UI 2.0 бетада келтириб ўтилган кодлар рўйхатида кейинги йилги смартфонда pop-up селфи камера бўлмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Энг оммабоп смартфонсозлар рўйхатидаги янги бренд нақ 808% ўсиш қайд этди!

Оммабоп смартфонсозлар рейтингида у фақат энг кучли брендлар –Samsung, Apple, Huawei, Xiaomi, Oppo ҳамда Vivo’дан кейин турибди, холос.

Windows 10’да автоматик тозалашни созлаб қўямиз – компьютер хотираси анча бўшайди

Компьютерда ўчирилган файллар одатда дастлаб Корзина – Саватчага тушишини биласиз. Лекин ундаги аксарият файллар умуман кераксиз бўлиб, агар вақтида тозалаб турилмаса, мазкур папка тўлиб кетади...

Samsung йўл берди: Exynos 980 процессорли илк 5G-смартфонни хитойликлар чиқаришяпти! (+видео)

Махфий тадбирдан олинган «жонли» суратлар ушбу 5G-смартфон хусусиятлари ҳақида ҳам маълумот беради. Уларга кўра, гаджетнинг бош камераси уч модулли, олд камераси эса корпус ичидан чиқадиган бўлади.

Xiaomi'дагилар Mi CC9 Pro'да олинган тасвирларни улашди. Асосий эътибор зумга қаратилган

Xiaomi'дагилар Mi CC9 Pro'да олинган тасвирларни улашди. Асосий эътибор зумга қаратилган

Xiaomi Mi 8'га ҳам MIUI 11 кела бошлади

Глобал прошивка ҳақида эса ҳозирча бирор янгилик йўқ.

АКТ вазири Корея Республикаси Инҳа университети президенти билан учрашди

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни янада кенгайтириш ва бошқа муҳим масалаларни муҳокама қилинди.

Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ учинчи ҳафта)

43-ҳафтада чартимизда туб бурилишлар бўлмади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш