740 долларлик Mi 9 Explorer Edition тўрт модулли бош камерага эга!

  •   DiMaX
  •  1485
  •  14.02.2019 16:58

740 долларлик Mi 9 Explorer Edition тўрт модулли бош камерага эга!

Xiaomi ўзининг навбатдаги флагмани – Mi 9 смартфонини 20 февралда тақдим этишини расман эълон қилди. Компания бу моделини «жанговар фаришта» дея тавсифлаган.

ЎҚИНГ: Ишлаётган ҳолдаги Xiaomi Mi 9’нинг илк сифатли «жонли» суратлари унинг техник жиҳатларини ошкор этди

Инсайдерларнинг маълум қилишларича, «хитойча Apple» ушбу флагманининг премиал версиясини ҳам тайёрлаган ва у Xiaomi Mi 9 Explorer Edition номи билан тақдим этилади. У ҳам худди Mi 8 Explorer Edition каби шаффоф орқа панелга эга. Шунингдек, манбалар аллақачон унинг тахминий нархини ҳам айтишган – 740 АҚШ доллари.

Стандарт флагмандан яна бир фарқи – Xiaomi Mi 9 Explorer Edition моделининг асосий камераси нақ тўртта объективни ўз ичига олади. Улар орқа панелнинг юқори чап бурчагида тиккасига жойлашади. Тўртинчи модул ToF-камера ёки оқ-қора датчик бўлиши ҳам мумкин.

Биласизки, ўтган йилги Xiaomi Mi 8 Explorer Edition (харид қилиш) модели стандарт Xiaomi Mi 8 (сотиб олиш) флагманидан уч ўлчамли қиёфа сканери ҳамда дактилоскопли экрани билан фарқланади. Тақдимотга тайёрланаётган Mi 9 Explorer Edition версиясининг олд камераси ва экрани стандарт Xiaomi Mi 9 флагманидан қандай фарқ қилиши эса ҳозирча номаълум. Эҳтимол, унинг бармоқ изи сканери дисплейнинг бутун юзасида амал қиладиган бўлар – компания аввалроқ шундай қурилмани кўрсатган.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi дисплейнинг ҳамма жойи сканерли смартфон тайёрлади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!