IT-стартаплар учун мўлжалланган Idea Lab лойиҳаси навбатдаги қабулни бошлади

IT-стартаплар учун мўлжалланган Idea Lab лойиҳаси навбатдаги қабулни бошлади

Ўзбекистондаги биринчи стартап-акселератор доирасида Idea Lab лойиҳасига янги иштирокчилар қабул қилинади. Акселератор ташкилотчиларининг маълум қилишича, қабул 29 майга қадар давом этади, деб хабар бермоқда Daryo.Uz.

IT-стартапларни акселерация ва тест қилишга йўналтирилган 20 кунлик лойиҳа доирасида иштирокчининг ғояси ҳар томонлама баҳоланади, ғоянинг бўш ва кучайтириш зарур бўлган жиҳатлари аниқланади. Шунингдек, стартаплар ва Lean Startup методологияси, IT соҳасида бизнесни бошлаш, инвесторлар лойиҳаларни қандай баҳолаши ҳақида маълумот берилади.

Лойиҳанинг дастлабки қабули декабрь—январь ойларида бўлиб ўтган ва унда 8 та стартап қатнашган эди. Бу ҳақда батафсил сайтда ўқиш мумкин. Лойиҳа StartupFactory акселератори томонидан амалга оширилмоқда.

Энг яхши натижа кўрсатган стартаплар акселераторнинг асосий лойиҳасига қабул қилиниши мумкин — бу ерда стартаплар тест режимида эмас, балки тўлақонли ишга туширилади.

Idea Lab лойиҳасида қатнашиши учун аризаларни 29 майга қадар ушбу манзилга ўтиб топшириш мумкин. 6 июнь куни лойиҳа ишга тушади. Ўзбекистонда мазкур лойиҳанинг муқобили йўқ.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!