Мета юздан ортиқ тиллардан таржима қилиш учун нейротармоқни тақдим этди

Мета юздан ортиқ тиллардан таржима қилиш учун нейротармоқни тақдим этди

SeamlessM4T нейрон тармоғи нутқни ва унинг транскрипциясини узлуксиз синхрон таржима қилиши мумкин.

“Мета” компаниясининг сунъий интеллект бўлими “SeamlessM4T” — бир тилдан бошқа тилга узлуксиз таржима қилиш хизматини ишлаб чиқди. Бу ҳақда корпорация хабар берди.

Нейрон тармоқ 100 га яқин кириш тилларини қўллаб-қувватлайди. У уларнинг ҳар қандайида нутқни таний олади, уни ёзма шаклга ўтказади, шунингдек матнларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилади.

Шунингдек, “SeamlessM4T ” 36 тилда, жумладан инглиз тилида нутқни синтез қила олади. Янги технология, шу жумладан, 100 та кириш тилларидан бирига синхрон таржима қилиш имконини беради.

Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, янги нейрон тармоқ универсал таржимонни ишлаб чиқишда муҳим ютуқ бўлди.

“META” ҳозирда бир нечта турли хил воситаларни ўз ичига олган вазифаларни бажариш учун битта кўп тилли моделни яратишни мақсад қилган.

Бунинг учун компания мутахассислари 270 минг соат давомида овозли ва матнли маълумотлар тўпламидан фойдаланганлар.

“SeamlessM4T” инглиз, испан ва бошқа жаҳон даражасидаги тиллардан ташқари камроқ тарқалган тилларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

“SeamlessM4T” очиқ кодли лицензия ((CC BY-NC) остида дастурчилар учун очиқ. Уни ушбу ҳавола орқали синаб кўриш мумкин.

Матнни қайта ишлаш 2022 йилда тақдим этилган “No Language Left Behind” (NLLB) машина таржимаси модели асосида амалга оширилади.

У 200 та тилни қўллаб-қувватлайди ва ҳозирда, масалан, “Wikipediya"да қўлланилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!