Samsung Galaxy А24 расмий нархи маълум бўлди!
Ўтган ҳафта Samsung ўзининг Galaxy А каталогида смартфонларини яна битта кўпайтирди – компаниянинг Ветнамдаги веб-сайтида Galaxy А24 смартфонининг расмий саҳифаси пайдо бўлди. Унга кўра қурилма қуйидагича техник хусусиятларга эга:
Galaxy А24 | |
Экран |
6.5 дюйм |
Камералари |
50 MP асосий 13 MP селфи камера |
Чипсет |
MediaTek Helio G99 |
RAM/хотира |
6 GB + 128 GB 8 GB + 128 GB |
Батарея & зарядланиши |
5,000 мА/соат & 25 Вт |
Galaxy А24 биринчи бўлиб Ветнамда сотувга чиқмоқда ва эндиликда маълум бўлишича унинг нархи қуйидагича:
- 6/128 GB хотира конфигурацияси учун 6 490 000 Ветнам донги ёхуд ≈276 доллар;
- 8/128 GB хотира конфигурацияси учун 6 990 000 Ветнам донги ёхуд ≈298 доллар.
Смартфон Ўзбекистон бозорига келиши эҳтимоли йўқ эмас.